«паркент тумани» тегли мақолалар


Паркент туманига ҳоким тайинланди
8 апрель 2024, 16:18

Паркент туманига ҳоким тайинланди

«Иссиқлик электр станциялари» компанияси раиси биринчи ўринбосари Сардор Исакулов Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими бўлди. Собиқ ҳоким фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан олинди.

Тошкент вилоятида Тянь-Шань қўнғир айиғи фермернинг икки бош қўйини олиб кетди
26 сентябрь 2023, 20:56

Тошкент вилоятида Тянь-Шань қўнғир айиғи фермернинг икки бош қўйини олиб кетди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида Тянь-Шань қўнғир айиғи аниқланди. Айиқ қишлоққа озуқа излаб келиб, фермернинг икки бош қўйини олиб кетди. Экология бошқармаси ходимлари жонивор аниқланган ҳудудни назоратга олди.

«Жар ёқалаб мактабга кетаётган болалар». Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди
26 сентябрь 2022, 10:01

«Жар ёқалаб мактабга кетаётган болалар». Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди

Паркент туманининг Обишер кўчасида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган тасвирларга туман ҳокимлиги муносабат билдириб, ҳашар йўли билан қурилган йўлга баҳордаги ёғингарчилик жиддий зарар етгазганини айтди. Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди.

Тошкент вилоятида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди
20 сентябрь 2022, 12:16

Тошкент вилоятида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди

Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланиб, ўрганиш ва давлатга топшириш учун уй эгаларидан олинди.

Паркент тумани ҳокимлиги археология ёдгорлигини тадбиркорга сотиб юборгани аниқланди
2 феврал 2022, 12:10

Паркент тумани ҳокимлиги археология ёдгорлигини тадбиркорга сотиб юборгани аниқланди

2018 йилда Паркент тумани ҳокимлиги «Тепа (Култепа)» археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ерни тадбиркорга хом ғишт ишлаб чиқариш учун аукцион орқали сотиб юборган. 2020 йилда эса тадбиркор ушбу ерни бошқа бир жамиятга сотиб юборган. Хом ғишт ишлаб чиқариш учун эса ёдгорлик ҳудудидан тупроқ қазиб олинган. Антикоррупция агентлиги бунинг натижасида тадбиркор маданий мерос объектига 1,5 трлн сўмлик моддий зарар етказганини аниқлади.

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштирди
18 октябр 2021, 15:29

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштирди

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда. Уларга «қамоқ» ва «уй қамоғи» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Прокуратура жиноят ишини судга оширди.

Паркент туманида сойда чўмилаётган аёл самосуд қилинди
26 июл 2021, 10:36

Паркент туманида сойда чўмилаётган аёл самосуд қилинди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган сойда чўмилаётган аёл бошқа бир аёл томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
17 март 2021, 10:49

Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори лавозимида ишлаган Шохруҳ Шоаҳмедов Шорахимович Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.

Паркент туманидаги сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам берилиши кутилмоқда
28 октябр 2020, 13:25

Паркент туманидаги сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам берилиши кутилмоқда

Паркент туманида боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги ичимлик суви резервуарининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган дала ҳовлиларининг бино ва иншоотлари ҳамда бошқа коммунал тармоқларда қурилиш-тиклаш ишлари бошланди.

«Бу кичик Сардоба» — Паркент тумани посёлкасидаги вайрон бўлган уйларнинг эгалари
26 октябр 2020, 13:05

«Бу кичик Сардоба» — Паркент тумани посёлкасидаги вайрон бўлган уйларнинг эгалари

Паркент туманидаги бир қатор дала ҳовлилар жойлашган посёлкаларнинг бирида 20 октябр куни сув цистернаси ёрилди. «Газета.uz» мухбири жабрланган аҳоли ва туман ҳокимияти билан суҳбатлашиб, цистерна кимга тегишли эканлиги, дала ҳовли эгаларининг ҳозирда қандай эҳтиёжлари борлиги ва улар нимага суянишлари мумкинлигини ўрганди.

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди
21 сентябрь 2020, 10:27

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли тасисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилган. Тошкент вилояти матбуот хизматининг тушунтиришича, компания машина ҳокимликка 2019 йилда топширган, лекин ҳокимиятда етарли маблағ бўлмаганлиги боис пул ўтказмаларини кейинроқ амалга оширишга розилик берган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг